Skip to content

Latest commit

 

History

History
24 lines (16 loc) · 5.75 KB

preface.asc

File metadata and controls

24 lines (16 loc) · 5.75 KB

Pro Git

Table of Contents

Сўз боши

Pro Git иккинчи нашрига хуш келибсиз! Биринчи нашр тўрт йиллар авввал чоп этилган эди. Ўшандан буён кўп ўзгаришлар бўлди, бироқ асосий нарсалар ўзгаришсиз қолди. Асосий командалар ва концепциялар аввалгидай ишласада Git яратувчилари фантастика даражасида аввалгилар билан мосликни сақлаган ҳолда Git муҳитида бир қанча қўшимчалар яратишган ва ўзгаришларни амалга оширишган. Иккинчи нашр ушбу ўзгаришларни шарҳлаш ва бошловчилар учун китобни янгилаш мақсадида яратилди.

Мен биринчи нашрни ёзаётган вақтимда ишлатиш учун Git нисбатан мураккаб эди ва ҳақиқий хакерлар учун қўл келар эди. Ўша дамда баъзи бир жойларида туб бурилишлар ясалаётган бўлганига қарамай оммага хозиргидай кенг тарқалмаган эди. Ўша вақтлардан хозиргача деярли барча эркин дастурий таъминотчилар оммаси уни қўллай бошлашди. Git эҳтимолдан юқори даражада Windows да ўсишга, "портлаш" темпида барча муҳитлар учун график интерфейсларга эга бўлишга, дастурлаш ускуналарида қўллаб қувватланиши ошиб бизнесда қўлланилиши каби янги имкониятларга эриша бошлади. Тўрт йил аввалги Pro Git буни назарга олмаган эди. Нашрнинг асосий мақсадларидан бири ушбу янгиликларни - Git ижтимоий оммасига олиб кириш эди.

Эркин дастурловчилар оммаси ҳам портлаш даражасида ўсди. Мен беш йиллар аввал китобни ёзиш учун биринчи бор ўтирган вақтимда(биринчи нашр кўп вақтлар талаб қилганди) Git хостинг учун Git Hub номли сайт яратувчи жуда кичик компанияда эндигина иш бошлаган эдим. Тақдим этиш вақтида сайтда бир неча мингта фойдаланувчи ва тўртта тузувчиларгина бор эди. Ушбу сўз бошини ёзаётган вақтимга келиб Git Hub ўн миллионга яқин лойиҳалар борлигини, беш миллионга яқин тузувчилар ҳисоблари очилганлигини ва 230 дан кўпроқ ишчилар ишлаётганлигини эълон қилди. Уни яхши кўриш ёки кўра олмаслик мумкин, бироқ эркин дастурий таъминотчилар оммасига Git Hub биринчи нашрни ёзаётган вақтимда ҳаёлимга келмаган тарзда жуда ҳам кучли таъсир кўрсата олди.

Pro Git нинг кўп бўлмаган қисмини гарчи менга ишлаш қулайлиги жуда ҳам ёқмасада хостинг мисолида Git Hub учун ажратганман. Менга бу кўпам ёқмайди. Нимаики ёзган бўлсам бўлиб ўтди, мазмуни омма ресурслари ва менинг компаниям ҳақида эди. Мен аввалгидай қизиқишлар зиддиятини ёқтирмайман, лекин Git Hub нинг Git оммасида муҳимлиги шубҳасиздир. Git хостинг шарҳини ўрнига мен китобда Git Hub мазмуни ва ундан эффектли фойдаланиш ҳақида батафсил маълумот бердим. Агар сиз Git дан қандай фойдаланишни билмоқчи бўлсангиз Git Hub дан қандай фойдаланиш кераклиги ҳақидаги билим жуда катта оммани ҳис қилиб сизни қандай Git хостингни танлашингиздан қатий назар уни ўрганишингизга имкон беради.

Аввалги биринчи нашрдан кейинги бошқа катта ўзгаришлардан бири тармоқ Git транзакциялари учун HTTP протоколи тузилиб ривожлана бошланди. Китобдаги кўпгина мисоллар SSH дан HTTP га шундай қилсак содда бўлганлиги боис ўтказилди.

Ўтган йиллар мобайнида Git кўримсиз талқинларни бошқариш тизими ҳолатидан тижорат ва тижоратга оид бўлмаган соҳада етакчи ўринга чиқиб олганлигини кўриб кўз қувонади. Мен Pro Git ни муваффақиятга эришганлар орасида ўз вазифасини яхши бажарганлардан эканлигидан ва бутунлай очиқ бўлмиш техник китоблигидан бахтлиман.

Умид қиламан Pro Git нинг янги нашри сиз учун манзур бўлади.